Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган “UFC on ESPN 48” турнирининг тўлиқ "файт-кард"и билан танишинг!
1 июль (Тошкент вақти билан 2 июлга ўтар кечаси) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC on ESPN 48” турнири старт олади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу жанг кечасидан ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевнинг дебют жанги ҳам ўрин олган. У бразилиялик мағлубият билмай келаётган Брунно Феррейрага қарши октагонга кўтарилади. Шунингдек, мазкур кечадан бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ўрин олган.
Қуйида, тўлиқ “файт-кард” билан танишишингиз мумкин.
Асосий кард:
Ўрта вазн (84 кг)
Шон Стрикленд (АҚШ) – Абусўфиян Магомедов (Германия)
Ярим енгил вазн (65,8 кг, Аёллар)
Яна Куницкая (Россия) – Карол Роза (Бразилия)
Енгил вазн (70,3 кг)
Дамир Исмагулов (Россия) – Грант Доусон (АҚШ)
Ярим ўрта вазн (77,1 кг)
Макс Гриффин (АҚШ) – Майкл Моралес (Эквадор)
Ўрта вазн (84 кг)
Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) –Брунно Феррейра (Бразилия)
Супер енгил вазн (56,7 кг, Аёллар)
Арина Липиски (Бразилия) – Мелисса Гато (Бразилия)
Енгил вазн (70.3 кг)
Исмаэль Бонфим (Бразилия) – Бенуа Сен-Дени (Франция)
Прелим кард:
Ярим ўрта вазн (77,1 кг)
Кевин Ли (АҚШ) – Ринат Фахретдинов (Россия)
Енгил вазн (70.3 кг)
Гурам Кутателадзе (Россия) – Элвес Бренер (Бразилия)
Оғир вазн (120,2 кг)
Александр Романов (Молдова) – Благой Иванов (Болгария)
Фикрлар