Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби маълум. У чемпионлик камарини ҳимоя қилади
Юртимизнинг энг машҳур ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг 12 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида навбатдаги жангини ўтказиши борасида хабар берган эдик. Мазкур жангда юртдошимиз ўзига тегишли бўлган Open Fighting Championship промоушенининг ўрта вазн (84 кг) тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Унинг рақибига ҳам ойдинлик киритилди. Нурсултон ўз титулини Арманистон вакили Эдуард Арустамяндан ҳимоя қилади.
Эдуард шу кунга қадар, 10 та жанг ўтказган ва 8 ғалабага эришган. Икки бора эса мағлубиятни қабул қилиб олган. Ҳамюртимизда эса бу кўрсаткич 32-8 кўриниш олган.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев жорий йилнинг 12 сентябрида бразилиялик Алекс де Паулани мағлуб этиб, ушбу чемпионлик камарни қўлга киритган эди.
Фикрлар