"Ньюкасл" 45 миллион еврога футболчи харид қилди
"Ньюкасл" жамоаси "Эвертон" футболчиси Энтони Гордон трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
"Қарғалар" ярим ҳимоячи учун 45 миллион евро тўлайди. Футболчи янги клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган. "Ньюкасл" тез орада бу трансферни расман эълон қилади.
"Transfermarkt" портали футболчини 40 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсум Энтони 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Фикрлар