"Ньюкасл" футболчиси: Мен улардан нафратланаман
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайш "Манчестер Сити"га қарши ўйнашни ёмон кўришини айтди.
“Биз биламизки, “Манчестер Сити” Англиядаги барча жамоалардан бир поғона юқорида. Бу энг ёмон ўйинлар, мен улардан нафратланаман. Биз ҳаммамиз болалармиз, улар эса профессионаллардек туюлади. Бу даҳшатли.
Улар 15 нафар футболчи ўйнаяпти, биз эса еттита. Уларга қараб: “Вой, кўк кийимдаги йигитлар жуда кўп”, дейсиз. Бу ақлга сиғмайди. Уларнинг барчаси топ даражада.
"Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида нима дея олиш мумкин? Сиз майдонга тушасиз ва дарҳол уларга гол уришга имкон берасиз. Уларга қарши тўп тепиш жуда қийин, "шаҳарликлар" сафида яхши ўйинчилар кўп”, - деди Гимарайш "Charla" подкастида.
Фикрлар