"Ньюкасл" футболчиси супер таклифларни рад этмоқчи

Бразилиялик ярим ҳимоячи Бруну Гимарайнш жорий мавсум охирида "Ньюкасл"ни тарк этмайди, деб хабар бермоқда "The Telegraph".

Манбага кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячи Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги ёмон натижаларига қарамай, жамоада қолишга қарор қилган. Гимарайнш фаолиятини "Барселона" ва "Манчестер Сити"да давом эттириш вариантларини рад этган. Футболчининг "оқ-қоралар" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар амал қилади.

Бразилияликнинг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади. Ярим ҳимоячи бу мавсумда АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!