"Ньюкасл" грандлар нишонидаги футболчини "йўлдан урмоқчи"

"Ньюкасл" "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни сотиб олиш учун курашга қўшилди ва трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

25 ёшли ярим ҳимоячининг “Лестер” билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар тузилган. Бельгиялик шартномани янгилашга шошилмаяпти. Шу боис, "тулкилар" футболчини ҳозир сотишдан манфаатдор, чунки бир йилдан кейин уни текинга қўлдан чиқаришни истамаяпти.

Тилемансга бу ёзда ҳам АПЛнинг топ-клублари, хусусан, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!