"Ньюкасл" Испания терма жамоаси ҳужумчисини олишга келишиб олди, "Реал" қарши эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Муньос яқин вақтлар ичида Англиянинг "Ньюкасл" клубига ўтиши мумкин.

Ўтган мавсумда қанотда ҳаракат қилган ҳужумчи "Осасуна" сафида ўйнаб, Испания чемпионатида ўзини яхши томондан кўрсатди. У Ла Лигада 34 ўйинда майдонга тушиб, олти гол урди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 22 ёшли Муньосни жаҳон чемпионати учун  рўйхатига киритганидан сўнг, маҳаллий матбуот "Реал" уни қайтариб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатган эди. Мадрид клуби футболчи ҳуқуқининг ярмига эга бўлиб қолгани ҳам таъкидланган.

Бироқ AS нашри маълумотича, "Реал" ўз тарбияланувчисини ортга қайтариш масаласида қатъий турмаган ва ҳозирда Виктор Муньос "Ньюкасл" билан келишувга жуда яқин турибди.

Манбаларга кўра, трансфер миқдори 30 миллиондан 40 миллион еврогача бўлиши мумкин. Бу маблағ "Осасуна" ва "Реал" ўртасида тақсимланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!