"Ньюкасл" "Лестер" юлдузини 38 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олади

Харви Барнс тез орада "Ньюкасл" сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. 

"The Atlhletic" нашри хабарига кўра, "қарғалар" ярим ҳимоячи учун "Лестер"га 38 миллион фунт тўлаб беради. Томонлар ушбу трансфер борасида келишувга эришиб улгурган. 

Маълум бўлишича, футболчи билан шахсий шартнома шартлари борасида ҳеч қандай муаммо юз бермаслиги кутилмоқда. 

Барнс "тулкилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу клуб либосида 187 учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол уришга муваффақ бўлган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!