“Ньюкасл” “Ливерпуль” футболчисини кўз остига олиб қўйди
Ads

 

“Ньюкасл” жамоаси раҳбарияти “Ливерпуль” ҳужумчиси Данни Ингзни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, англиялик 25 ёшли футболчига Рафаэль Бенитес шахсан қизиқиш билдирмоқда. “Ньюкасл“ Ингзни қишки трансфер ойнасида ижарага олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Данни Ингз 2015 йилнинг ёзида “Бёрнли”дан “Ливерпуль”га ўтганди. Кўплаб жароҳатлари туфайли ҳужумчи “Ливерпуль”нинг атиги 12та ўйинда майдонга тушган.