"Ньюкасл" Мадрид клуби етакчисига 60 миллион евро таклиф қилди
Англиянинг "Ньюкасл" клуби ёзда "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Карраскони сотиб олишни истамоқда.
El Chiringuito TV хабарига кўра, инглиз жамоаси бельгиялик футболчи учун 60 миллион евро тўламоқчи. "Оқ-қоралар" бу таклиф Мадрид клубига маъқул келишига умид қилмоқда .
Хабарларга кўра, "Ньюкасл" устози Эдди Хау бельгияликни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Шунингдек, футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Каррасконинг "Атлетико" билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳолаган. Янник жорий мавсум мадридликлар сафида 43 учрашувда қатнашиб, 6 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар