"Ньюкасл" немис клубидан бразилиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи
"Ньюкасл" клуби "Хоффенхайм" ҳужумчиси Жоэлинтоннинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.
Evening Chronicle нашри тарқатган хабарга кўра “қарғалар” 22 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Немис клуби уни 45 млн еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жоэлинтонга шунингдек “РБ Лейпциг”дан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.
Маълумот учун, Жоэлинтон жорий мавсум “Хоффенхайм” сафида жами 32та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар