
"Ньюкасл" ўз трансфер рекордини янгиламоқчи
"Ньюкасл" "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Александер Исак трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
"Қарғалар" 22 ёшли Швеция терма жамоаси футболчиси учун тўловни икки йил давомида тўлашни таклиф қилди.
Ўз навбатида басклар трансфер тўловининг катта қисмини шу ёзда тўлашни сўрамоқда. Клуб ўз футболчиси сотувидан 50 миллион фунт стерлинг (60 миллион евро) ишлаб олишни истамоқда.
Агар инглиз клуби Исакни сотиб олган тақдирда, трансфер рекорди янгиланади. Улар қишда "Лион"дан Бруно Гимараэсни 50 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Комментарии