"Ньюкасл" раҳбарияти бош мураббий лавозимига 3 нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда
Англиянинг "Ньюкасл" клуби раҳбарияти бош мураббий Рафаэль Бенитес ўз лавозимини тарк этгач, унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишди.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра "қарғалар"нинг шорт-листида Авраам Грант, Жованни ван Бронкхорст ва Клаудио Раньери каби мутахассисларнинг номзоди мавжуд.
Таъкидлаш керакки, Грант айни дамда Ҳиндистоннинг "НортИст Юнайтед" клубида маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб бормоқда. Ван Бронкхорст ҳамда Раньери эса ҳозирда ишсиз ҳисобланишади. Уларнинг сўнгги иш жойлари "Фейеноорд" ва "Рома" клублари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” ўтган мавсум АПЛни 14-поғонада якунлади.
Фикрлар
"Xazil" ????