Ads

Англиянинг "Ньюкасл" клуби хўжайини Майк Эшли жамоанинг нархини 100 миллион фунтга пасайтирди.

The Shields Gazett нашри тарқатган хабарга кўра у даставвал клубга 400 миллион фунт (тахминан 450 миллион евро) нарх белгилаган эди. Бироқ, ҳозир уни 300 миллион фунтга (тахминан 338 миллион евро) сотишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, "Ньюкасл"нинг трансфер бозоридаги суст ҳаракатлари жамоа мухлисларининг Майк Эшлига бўлган жиддий эътирозларига сабаб бўла бошлаган ва айнан улар клубнинг хўжайини ўзгаришини талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Майк Эшли ўтган йилнинг ноябрида “Ньюкасл”ни 340 миллион еврога сотишга рози бўлмаган эди.