"Ньюкасл" ёзги трансферлар учун 100 млн евро ажратади

"Ньюкасл" клубининг янги бош мураббийи Стив Брюсга мавсумлар оралиғидаги трансферлар учун 100 млн евро ажратилади. Бу ҳақда BBC хабар тарқатмоқда.

Таққослаш учун, “қарғалар” раҳбарияти ўтган мавсум собиқ бош мураббий Рафаэль Бенитесга ёзги трансферлар учун 60 млн евро ажратган эди.

Маълумот учун, “Ньюкасл” ўтган мавсум АПЛни 13-поғонада якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!