"Астон Вилла" клуби собиқ футболчиси Габриэль Агбонлахор "Ньюкасл"нинг янги раҳбариятига таркибни кучайтириш борасида маслаҳат берди:

"Мен Аарон Рэмси ёки унга ўхшаш футболчи билан шартнома имзолаган бўлардим. У ҳозир "Ювентус"да кутилганидек ўйин кўрсата олмаяпти. Мен ақлбовар қилмас даражада катта пул тўлаш керак бўлган футболчиларни харид қилмаган бўлардим.

Бундан ташқари, Коутиньони ҳам сотиб олиш мумкин. Филиппе "Барселона"да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Каталонияликлар уни ҳар қандай пул эвазига қўйиб юборишга тайёр. Чунки клуб молиявий томондан яхши ҳолатда эмас.

"Ньюкасл" бир неча кун олдин саудиялик миллиардерлар томонидан сотиб олинганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию