"Ньюкасл"нинг навбатдаги нишони "Лестер" футболчиси

"Ньюкасл" жамоаси трансферлар ойнасида анча фаол. Клуб энди "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни сотиб олишни истамоқда.

Тилеманс "тулкилар" раҳбариятига "Арсенал"га кўчиб ўтмоқчи эканини айтган. У "Ньюкасл"га ўтиб, таваккал қилмоқчи эмас. 

Бироқ "қарғалар"нинг нияти жиддий. Улар катта сумма эвазига Бельгия терма жамоаси вакилини қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, Юри ўтган мавсум АПЛнинг 32 баҳсида 6 гол ва 4 ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!