Ўн олти ёшли футболчи вафот этди
Испаниянинг «Райо Вальекано» клуби ёш футболчи Иван Диес Коломе вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Бу ҳақда жамоанинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
Мадрид клуби расмий баёнот эълон қилиб, унда «Juvenil B» таркибида тўп сурган 16 ёшли футболчи 2026 йил 16 июнда вафот этгани қайд этилди.
Ўлим сабаблари очиқланмаган.
- «Juvenil B»жамоаси ўйинчиси Иван Диес Коломе вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз. Шу оғир дамларда унинг оиласи ва дўстларига бутун қалбимиз билан ҳамдардмиз. Руҳи шод бўлсин, — дейилади клуб баёнотида.
Иван Диес Коломе «Райо Вальекано»нинг иккинчи ёшлар жамоасида тўп сурган. Бу мавсум унинг клуб тизимидаги илк йили эди.

Фикрлар