Ашурматов: Ваҳимага берилганимиз йўқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоанинг дебюти ҳақида фикр билдирди.

Ашурматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси бу кунни жуда узоқ кутган ва шу боис жамоа ичида ҳеч қандай саросима йўқ. Унинг сўзларига кўра, жамоа тарихий натижага аллақачон эришган, шунинг учун ҳозир барча хотиржам тарзда мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

- Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, лекин майдонга тушганимизда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатида қайси рақибга қарши ўйнашимиз биз учун фарқ қилмайди, — деди Рустамжон Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси билан бир гуруҳдан жой олган. Мусобақадаги илк учрашувида Ўзбекистон Колумбия жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!