Ўзбек ҳимоячиси: Португалия ҳозир Роналдусиз кучлироқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов журналистлар билан суҳбатда Португалия терма жамоаси ва унинг етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

- Ҳозирги кунда Португалия Криштианусиз ҳам жуда кучли. Унинг асосий таркибда майдонга тушиши-тушмаслиги мен учун катта фарқ қилмайди. 

Биз ҳар икки ҳолатга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Биздан талаб этилган барча ишни қиламиз, – деди Рустамжон Ашурматов "Спорт-Экспресс" нашри журналистлари билан суҳбатди. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси жамоалари билан рақобатлашмоқда.

Мундиалдаги илк учрашувда ўзбекистонликлар Колумбияга қарши ўйнайди. Португалия билан бўладиган тўқнашув 23 июнда бўладиган иккинчи турга белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги баҳс 28 июнда африкаликларга қарши ўтказилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!