Ўзбекистон терма жамоаси АҚШни мағлуб этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) навбатдаги ўртоқлик учрашувида АҚШ ёшлар терма жамоаси (U-21) устидан ғалаба қозонди. 

Беллашув Словениянинг Рогашка-Слатина шаҳрида жойлашган "Športni center Rogaška Slatina" стадионида ўтказилди. Учрашув ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида ўзбекистонлик ёшлар фойдасига якунланди.

Бу ғалаба Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун сўнгги ойлардаги илк муваффақият бўлди. Жамоа аввалги ўртоқлик ўйинларида бир қатор мағлубиятларга учраган эди: июнь ойида Япония U-21 термасига 0:1 ҳисобида ютқазган, март ойида эса Албания U-21 (2:3) ва Россия ёшлар терма жамоасига (1:2) мағлуб бўлган.

АҚШ ёшлар термаси устидан қўлга киритилган бу ғалаба ўзбекистонлик футболчиларга нохуш серияни тўхтатиш, шунингдек, келгуси халқаро мусобақалар олдидан тайёргарликнинг навбатдаги босқичини ижобий руҳда якунлаш имконини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!