Ўзбекистон — Япония ўйинида финалчи пенальтилар сериясида аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ёшлар терма жамоалари — 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон ва Япония термалари 2026 йилги Осиё ўйинлари доирасидаги футбол мусобақаси ярим финалида ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув Осака шаҳрида бўлиб ўтди ва асосий ҳамда қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб пенальти сериясида аниқланди. Унда японлар 9:8 ҳисобида устун келди.

Беллашувда ҳисоб учрашув бошланишидан кўп ўтмай, саккизинчи дақиқада очилди. Саидхон Ҳамидовнинг аниқ узатмасидан сўнг Сардорбек Баҳромов рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўзбекистонликларни олдинга олиб чиқди — 1:0. 

Ўйиннинг асосий вақти якунланиш арафасида, 88-дақиқада Сена Исибаси ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча дақиқаларга олиб ўтди. Қўшимча вақтда гол урилмади, пенальтида эса Япония терма жамоаси аъзолари аниқроқ ҳаракат қилиб, 9:8 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа Япония ёшлар терма жамоаси финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда уларга Жанубий Корея терма жамоаси рақиблик қилади. Кореяликлар ярим финалда Хитой терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!