Ўзбекистон йирик ҳисобдаги ғалаба билан Осиё кубогига чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги "Осиё кубоги–2027" саралаш босқичининг якуний учрашувида Сурия ёшларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада очилди – ўзбекистонлик Диёр Эрманов рақиб дарвозасини ишғол этди. Танаффусдан сўнг майдон эгалари устунлигини янада оширишди: 81-дақиқада Қувончбек Абраев иккинчи голни урди. Ўйинга нуқта қўйган гол эса Даврон Тўлаганов томонидан киритилди – у 90+4-дақиқада Ўзбекистон фойдасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гуруҳ босқичини В гуруҳида максимал натижа билан якунлади. Аввалроқ жамоа Бангладешни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган, шундан сўнг эса Ҳиндистонни йирик – 4:0 ҳисобида таслим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!