Ўзбекистонга гол урган Луис Диас рекорд ўрнатди
Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Луис Диас жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини жудаёқ ёрқин бошлади.
"Бавария" клуби шарафини ҳам ҳимоя қилаётган футболчи гуруҳ босқичи биринчи турида Ўзбекистонга қарши баҳсда ўзини кўрсатди. 40-дақиқада у жамоадошига аниқ пас бериб, ҳисобни очишга ёрдам берди. 65-дақиқада эса Диаснинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол этиб, колумбияликларни яна олдинга олиб чиқди – 2:1. Шу тариқа, у жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси сафида дебют учрашувида ҳам гол уриб, ҳам голли пас берган тарихдаги илк футболчига айланди. Статистик маълумотлар 1966 йилдан буён юритилади.
Умуман олганда, Луис Диас ҳисобида Колумбия терма жамоаси учун 75 ўйинда 23 та гол мавжуд. Бироқ мюнхен клубининг бугунги юлдузига шу кунга қадар жаҳон чемпионатида майдонга тушиш насиб этмаган эди.

Фикрлар