Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи дарров учта клубдан таклиф олди
"Ливерпуль" жамоаси ҳужумкор футболчиси Коди Гакпо жорий трансфер ойнасининг ўзидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар тарқатди.
27 ёшли ўйинчи айни пайтда Нидерландия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Мундиал олдидан ўтказилган охирги ўртоқлик учрашувида Гакпо Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини икки марта 11 метрлик белгидан ишғол қилиб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Манба маълумотларига кўра, Нидерландия терма жамоаси вингерига бир қатор Европа клублар жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Хусусан, Гакпони Англия Премьер-лигасининг "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм", Испаниянинг "Атлетико МАдрид" клублари ўз сафига чорламоқда.
Хабар қилинишича, Гакпо келаси мавсум учун асосий таркибда доимий ўйин амалиётига кафолат бўлмаса, "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин.
Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида у 36 та учрашувда майдонга тушиб, жамоаси ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатма қўшиб берди.

Фикрлар