Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистонлик ракетка устаси Лондонни забт этмоқда

Навбатдаги рақиб - АҚШ очиқ чемпионати ғолибаси

Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Рахимова Лондонда ўтаётган нуфузли WTA-500 турнирининг чорак финалига йўл олди. У бу босқичда маҳаллий юлдуз Эмма Радукануга қарши майдонга тушади. 

Иккинчи даврада жаҳон рейтингида 78-ўринни эгаллаб турган Рахимова Буюк Британия вакиласи Ҳэрриет Дартни уч сетлик кескин баҳсда мағлуб этди — 5:7, 6:1, 7:5. 

Учрашув қарийб уч соатга яқин, аниқроғи 2 соат 51 дақиқа давом этди.

Чорак финалда Камилла Рахимова 2021 йилда АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиққан британиялик Эмма Радукану билан куч синашади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ