ОАВ: Евро 2020да вақтинчалик қўшимча ўзгаришга руҳсат берилиши мумкин

  • 28 ноябрь, 2019, 14:02
  • 0

Ҳалқаро футбол иттифоқи раҳбарлари бўлажак Европа чемпионати 2020 қоидаларига ўзгартириш киритишни муҳокама қилишади.

SkySport манбаасига кўра, миллий жамоа мураббийлари бош мия чайқалиши гумон қилинган футболчини вақтинча ўзгартириш имкониятига эга бўлишади.

Агар дастлабки ташҳис тасдиқланмаса футболчи майдонга қайтиши ва ўйинни давом эттириши мумкин.

Ушбу таклиф бугун бўлиб ўтадиган йиғилиш доирасида кўриб чиқилади. Агар ўзгариш тасдиқланадиган бўлса унда у 1 июндан кучга киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!