Обамеянг АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг Англия премьер-лигасида ўтган сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли габонлик футболчи ўтказилган сўровнома якунларига кўра  Трент Александер-Арнолд (“Ливерпуль”), Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Риёд Марез (“Манчестер Сити”), Сон Хин Мин (“Тоттенхэм”), Рикарду Перейра (“Лестер”), Каллум Уилсон (“Борнмут”) ва Жон Макгинн (“Астон Вилла”) каби футболчиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Обамеянг ўтган ой премьер-лиганинг 4 та учрашувида майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5 та гол уришга эришди.

Минбар

Барча блоглар