Обамеянг "Арсенал"га қандай шарт қўйди?
Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг "Арсенал"дан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли габонлик футболчи “канонирлар”нинг бир неча йиллардан буён Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмаётганидан норози бўлмоқда. Агар бу мавсум якунларига кўра ҳам улар ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, Обамеянг “Арсенал” раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўрамоқчи.
Маълумот учун, Обамеянг “Арсенал” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида жами 77 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 49 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар