Обамеянг "Арсенал"нинг ашаддий рақиби сафига кўчиб ўтиши мумкин

"Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг янги мавсумни Лондоннинг бошқа бир гранди сафида бошлаши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли габонлик футболчини "Челси" ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. “Аристократлар” “Лион” форварди Мусса Дембеле ва “РБ Лейпциг” форварди Тимо Вернер бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, эътиборни айнан Обамеянг номзодига қаратишган. Лекин, бу борада уларга "Интер", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Барселона" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.

Ўз навбатида, "Арсенал" Обамеянгнинг трансферидан камида 55 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!