Обамеянг "Арсенал"нинг таклифига рози бўлди
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда "The Athletic" нашри.
Маълумотларга қараганда, "канонирлар" габонлик юлдузга ҳафтасига 250 минг евро маош билан 3 йиллик битим таклиф этган. Бу 31 ёшли футболчига маъқул келган ва яқин кунларда икки томон ўртасида 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома эълон қилинади.
Обамеянгнинг "тўпчилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Унга кўра, форвард ҳафтасига 200 минг евро ишлаб топмоқда.
Фикрлар