Обамеянг "Барселона"га ўтмоқчи

“Арсенал” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчилигини билдирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли габонлик футболчи аллақачон “канонирлар” раҳбариятидан ўзини “Камп Ноу”га қўйиб юборишини сўраган. Каталонияликлар эса уни узоқ муддатга сафдан чиққан уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!