Обамеянг Бундеслига ва АПЛда тўпурар бўлган тарихдаги илк футболчига айланди

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг Англия премьер-лигасининг якунланган мавсумида 22та гол билан тўпурар бўлди.

Таъкидлаш керакки, 29 ёшли габонлик футболчи бундан аввал “Боруссия” Дортмунд сафида Германия Бундеслигасида тўпурар бўлган эди. Эътиборлиси, у шу тариқа АПЛ ва Бундеслигада тўпурар бўла олган тарихдаги илк футболчига айланди.

Маълумот учун, Обамеянг “Арсенал” сафига 2018 йилнинг январида “Боруссия” Дортмунддан 64 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!