Обамеянг фаолиятини қайси жамоада давом эттиришига шама қилди

"Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг мухлисларга жамоада қолиши мумкинлигига шама қилди.

Гап шундаки, габонлик футболчи инстаграмдаги саҳифасида жонли эфирда мухлислар билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида ишқибозлардан бири ундан жамоада қолишни сўраган. Шунда Обамеянг бир неча бор кўзларини қисиб, “Арсенал”да қолишига шама қилган.

31 ёшли Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!