Обамеянг тамом!
“Челси” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг кутилмаганда “Манчестер Сити”га қарши ўйиннинг дебютидаёқ захирадан майдонга тушди, бироқ у бунга умуман тайёр эмасдек туюлди. Натижада у иккинчи бўлимда яна захирага олинди.
Англиялик собиқ ҳужумчи Крис Саттоннинг фикрича, бундай ўйиндан сўнг Обамеянгнинг “аристократлар” сафидаги фаолияти ниҳоясига етиши мумкин.
“Обамеянг худди майдонда ва умуман стадионда бўлишни истамаган одамга ўхшарди. Унда иштиёқ йўқ эди. Қизиқ, Поттернинг у ҳақдаги режалари қандай? Обамеянгни яна "Челси" либосида кўришимизга шубҳам бор. Бу даҳшатли манзара эди”, - деди Саттон BBC Sport нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар