Обамеянг туфайли ёш футболчи жамоадан айрилмоқда

“Арсенал” раҳбарияти таркибда Пьер-Эмерик Обамеянгни сақлаб қолиш учун жиддий қадам ташлашга тайёр эканини намойиш қилди.

Лондонликлар тўпурар ҳужумчига пул топиш учун ёш ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Наилзни 20 миллион фунт эвазига бошқа жамоага сотиб борадиган бўлди. Бу трансфердан келадиган маблағ Обамеянг талабларига ишлатилади.

Агар Обамеянг шунда ҳам “Арсенал” таклифини рад этса, уни сотиб, ўрнига “Селтик” ҳужумчиси Одсонн Эдуард олиб келинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!