Обамеянг учун курашга яна бир гранд клуб қўшилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 30 ёшли габонлик фуболчига "Интер" қизиқиб қолган. Гап шундаки, “нерадзуррилар” кўплаб жамоалардан таклифлар бўлаётган аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўрнига айнан Обамеянг номзодини кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянгга шунингдек "Реал" ва "Барселона" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда. "Интер"да эса уни шахсан жамоа бош мураббийи Антонио Конте кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!