Обамеянг ва Вернердан рад жавобини олган "Барселона" заҳира вариантига мурожаат қилмоқчи

"Барселона" "Арсенал" футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ва "РБ Лейпциг" форварди Тимо Вернерни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эди, бироқ клублар каталонияликларга рад жавобини берди.

Sport.es нашрига кўра, энди "Барселона" "Монако" форварди Биссам Бен-Йеддер трансферини амалга оширишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Каталония клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес учун 120 миллион евро таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!