Обамеянг яна Ла Лигага қайтиши мумкин, аммо "Барселона"га эмас!

"Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг тез орада яна Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин. Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, 33 ёшли габонлик футболчи "Атлетико" Мадриднинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган.

Мавсумлар оралиғида “матрасчилар” янги ҳужумчи сотиб олиш бўйича фаол изланишлар олиб бормоқда. Ушбу вариантлардан бири Обамеянг ҳисобланади. Уни трансфер бозорида нисбатан арзонроқ сотиб олиш мумкин. Айтиш керакки, "Атлетико" ҳозирда молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда, шу сабабли Мадрид клуби йирик трансферларни амалга ошира олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг учун Ла Лига бегона эмас. У аввалроқ "Барселона" таркибида олти ой давомида тўп сурган. У шундан кейин "Челси"га кўчиб ўтган эди. Габонлик футболчи ҳозирда "аристократлар" устози Грэм Поттернинг режаларига кирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!