Обамеянгга Франция чемпионатидан жиддий таклиф бор

"Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Франциядан давом эттириши мумкин. Унга "Марсель"дан жиддий қизиқиш бор, дея хабар тарқатди "Goal" нашри. 

Манбаниг таъикдлашича, францияликларнинг янги бош мураббийи Марселиньо Гарсия габонлик ҳужумчини олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Футболчи "Марсель"га ўтиши учун маошини камайишига тайёр.  

"Аристократлар" сафини тарк этиши кутилаётган Обамеянгга Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор. "Ал-Иттифоқ" уни ижарага олишга ҳаракат қилиб кўрди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!