“Обод” йиғин давомида ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда

 

“Обод” янги мавсумга кўрилаётган тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Рауф Инилеев бошчилик қилаётган жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан шуғулланишни бошлаб юборишди. Жамоа эрталабки машғулотларни "Ёшлик" стадионининг "тренажёр" залида ўтказаётган бўлса, тушликдан сўнг "Обод" стадионида шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тайёргарликнинг биринчи босқичи декабрь ойининг 28 санасига қадар давом этади. Йиғининг сўнгги кунида назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!