"Очиғи, “Пахтакор”дек жамоадан таклиф тушганидан ҳайрон қолдим"
Ўтган мавсум "Машъал" шарафини ҳимоя қилган Шерзод Темиров фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. Ярим ҳимоячи "шерлар" билан 3 йиллик шартнома имзолади.
У Муборакни тарк этар экан, мухлислар ва клубга хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Пахтакор”га гол урган футболчи айнан Шота Арвеладзе жамоасига ўтмоқда
- Аввалом бор, мени яқиндан қўллаб-қувватлаган мураббийларга, клуб ишчи ходимларига ва мухлисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Мени “Машъал” жамоаси таклиф қилган Илҳом Қурбоновга каттадан катта раҳматлар айтаман. «Машъал» нафақат менга, балки бутун ўзбек футболи ривожига жуда катта ҳисса қўшмоқда.
Очиғи, “Пахтакор”дек жамоадан таклиф тушганидан ҳайрон қолдим. Бу жамоада Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари тўп тепади ва улар фақат чемпион бўлиш учун ҳаракат қилишади. “Пахтакор”да футбол ўйнаш эса ҳар бир футболчининг орзуси, деб ўйлайман. Мен “Пахтакор”га қўлимдан келгунча ёрдам бериб жамоанинг етакчи футболчиларидан бўлишга ҳаракат қиламан. Аслида эса мени бу даражага етишимга “Машъал” клуби алоҳида ўрин тутади. «Машъал» абадий юрагимда қолади ва мен жамоадан умирбод қарздорман, - деди Шерзод Темиров.
Фикрлар