ОЧЛ 2. "Ал-Аҳли" - "Андижон" ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади
ОЧЛ 2 мусобақасининг “В” гуруҳи, 6-тур доирасидаги “Ал-Аҳли (Қатар) - “Андижон” (Ўзбекистон) ўртасидаги ўйинни ироқлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Унга кўра, бош ҳакам вазифасини Заид Тамер Муҳаммад бажаради. 35 ёшли ҳакам жорий йилги мавсумда Ироқ юлдузлар лигасида 6 та, ОЧЛ Элит (“Ал-Садд” - “Шаржа” - 1:1) ва ОЧЛ 2 да (“Тампинес Роверс” - “Похан” - 1:0) 1 тадан ўйинларни бошқарган. Шунингдек, U23 Осиё Кубоги саралашида ҳам 1 та ўйинда ҳакамлик қилди.
Бош ҳакам: Заид Тамер Муҳаммад (Ироқ)
Ёрдамчи ҳакамлар: Хайдар Абдулхассан Али Улбайди, Амир Довуд Хуссейн Алвиндави (иккиси ҳам Ироқ)
Захира ҳаками: Ахмад Кадим Гатеа Ристам (Ироқ)
Назоратчи: Хидоят Момбени (Эрон)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24 декабрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Фикрлар