ОЧЛ-2023. "Навбаҳор"нинг уй ўйинлари учун чипта нархи арзонлади

Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)нинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нассажи Мазандаран” (Эрон) ўйини учун чиқарилган чипталар бугундан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионидаги барча кассаларда сотувга чиқди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 50.000 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ОЧЛ 2-тур доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" учрашуви учун чипталар нархи 100 000 сўм қилиб белгилаб қўйилганди.

Эслатма: “Навбаҳор” – “Нассажи Мазандаран” ўйини 23 октябрь куни соат 21:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
19/10/2023 16:12
Ҳақиқатдан тўғри гап беш бармоғни оғизга тиқмай ҳалқни ҳам ўйлаш керак. Эҳтиёт бўлинглар тиқилиб қолманглар.
&
Адхамжон Низомов
19/10/2023 13:25
Буларкану,лекин 30 минг килиш керак.футбол халк учун.