ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси турнирни тарк этди
Бугун ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Япониянинг “Кашима Антлерс” клубини қабул қилди.
Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, 47-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Бироқ бугунги ғалаба хитойликларга чорак финалга чиқиш учун камлик қилди. Боиси, Японияда кечган илк ўйинда “Кашима Антлерс” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шу тариқа, “Шанхай СИПГ” ОЧЛдаги юришини 1/8 финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин
“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Кашима Антлерс” 2:1
Голлар: Халк (7, 81 пенальтидан) – Дои (42).
Фикрлар