ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси Япония чемпионини мағлуб этди
"Шанхай Стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 89-дақиқада Халк томонидан пенальтидан киритилди.
Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди. Таъкидлаш жоиз "Кавасаки Фронтале" ўтган мавсум Япония "J" лигасида ғолиб чиққан.
Фикрлар