ОЧЛ. "Ал Аҳли" Габиси бор "Ал Садд"ни мағлуб этди

Жидда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Беллашувда киритилган ҳар икки голга Омар Ал Сома муаллифлик қилди.

Шу тариқа саудияликлар 3 очко билан "D" квартетида етакчиликни қўлга олишди. Ҳисобида 1 очкоси бор "Пахтакор" ва "Персеполис" эса мос равишда 2 ҳамда 3-поғонадан ўрин олишган. Габи тўп тепадиган "Ал Садд" эса гуруҳда сўнгги ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!