ОЧЛ. "Ал-Ҳилол" жавоб баҳсида ҳам "Сепахон"ни мағлуб қилиб, чорак финалга чиқди
ОЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Сепахон" тўқнашувида риёдликлар ғалаба қозонди.
Жавоб учрашувида дастлаб эронликлар ҳисобни очганди, лекин Ал-Довсари ва Невешлар жавоб қайтариб, жамоасини олдинг олиб чиқишди. Сўнгги дақиқаларда эса Митрович ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" умумий 6:2 ҳисобида ютиб, чорак финалга йўл олди. Клубни 1/4 босқичда "Ал-Иттиҳод" кутиб турибди.
"Ал-Ҳилол" 3:1 "Сепахон" (6:2)
Фикрлар