ОЧЛ. Амоновдан гол, Ғаниев 86 дақиқа ҳаракат қилди
ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" ва "Аҳал" жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида дубайликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Федерико Картабия ҳисобни очди. Бўлим якунига яқин футболчи дублини расмийлаштириб қўйди. "Аҳал" таркибидаги ягона голни Арсланмурад Амонов 74-дақиқад пенальтидан киритди.
"Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Азиз Ғаниев асосий таркибда майдонга тушиб, 86-дақиқад захирага олинди.
Фикрлар