ОЧЛ. Бугун легионеримизнинг жамоаси ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олиши мумкин

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбек клубларидан "Пахтакор" ўз ўйинини ўтказса, легионерларимиздан Азиз Ғаниев жамоаси билан гуруҳ пешқадамига қарши майдонга тушади. "Шабаб Ал-Аҳли" Қатарнинг "Ал-Гарафа"сига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:15 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршилик олдидан қатарликлар 4 очко билан биринчи, дубайликлар 2 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!